date

Гагаузия етакчиси Евгения Гутсулга 7 йил қамоқ жазоси берилди

Гагаузия етакчиси Евгения Гутсулга 7 йил қамоқ жазоси берилди

Молдованинг пойтахти Кишинёв шаҳрида бўлиб ўтган судда Гагаузия мухтор ҳудуди етакчиси Евгения Гутсул 7 йил озодликдан маҳрум этилди. У Россиядан ноқонуний молия олиб кирганликда ва Мамлакатда тақиқланган “Шор” партияси фаолиятини молиялашда айбдор деб топилди.

Суд қарори ортидан суд биноси атрофида юзлаб тарафдорлар ва норозилар иштирокида норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Айрим ҳолларда тўқнашувлар юз берди ва хавфсизлик хизмати вазиятни назоратга олди.

Сиёсий таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Гутсулга нисбатан чиқарилган ушбу ҳукм Россияга мойил кучларнинг янада фаоллашишига олиб келиши мумкин. Шу билан бирга, бу ҳодиса 28-сентябрга белгиланган парламент сайловлари арафасида овозларни сотишга уриниш эҳтимоли бор фуқароларга огоҳлантириш бўлиши мумкин.

Молдова ҳукумати ушбу қатъий чораларни коррупцияга қарши кураш ва сайлов жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш йўлидаги муҳим қадам сифатида кўрмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гагаузия етакчиси Евгения Гутсулга 7 йил қамоқ жазоси берилди