
АҚШ президенти Доналд Трамп Ҳиндистонга Россиядан нефт харид қилгани учун 25 фоизлик қўшимча бож жорий қилувчи фармойишни имзолади. Бу билан Ҳиндистондан АҚШга олиб кириладиган маҳсулотларга жами 50 фоизгача бож тўланади — бу АҚШ томонидан қўлланилган энг юқори тарифлардан биридир.
Оқ уй баёнотида таъкидланишича, Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари АҚШ миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсатига таҳдид солмоқда, шунинг учун бу фавқулодда вазиятга нисбатан кескин чоралар кўрилмоқда. Ҳиндистоннинг Россия нефтини импорт қилиши ва уни қайта сотиши эса Россия иқтисодиётини мустаҳкамлаб, урушни давом эттиришига замин яратмоқда.
Ҳиндистон Трампнинг бу қарорини "асоссиз ва адолатсиз" деб атади. Ташқи ишлар вазирлиги вакили Рандир Жайсвалнинг айтишича, можаронинг бошида АҚШ Ҳиндистонга Россия гази бозор барқарорлигини сақлаб қолиш учун зарурлигини билдирган. Ҳиндистон Россия нефтини импорт қилишга Европага йўналтирилган анъанавий етказиб берувчилар сабаб мажбур бўлганини таъкидлади.
Ҳиндистон, АҚШнинг энг йирик савдо ҳамкорларидан бири бўлишига қарамай, бу турдаги санкцияларга норозилик билдириб, ўз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чораларни кўришини маълум қилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар