
Осиё бўйлаб кузатилаётган экстремал об-ҳаво ҳодисалари – иссиқ тўлқинлар, кучли ёмғирлар ва тошқинлар минглаб инсонларнинг ҳаётини хавф остига қўймоқда. Мутахассислар бундай ҳодисалар иқлим ўзгариши туфайли кучайиб бораётганини таъкидламоқда.
Японияда ҳаво ҳарорати 41.8°С даражагача кўтарилиб, мамлакат тарихидаги энг иссиқ кун қайд этилди. Ўтган ойлар давомида фақат иссиқликдан 50 дан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмди. Жанубий Кореяда эса кетма-кет 22 кеча тропик даражада иссиқ бўлди.
Хитойда кучли ёмғирлар ва тошқинлар юзлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлди, минглаб одамлар эвакуация қилинди. Ҳиндистонда тўсатдан ёғилган ёмғирлар кўплаб ҳудудларни сув остида қолдирди. Покистонда эса июндан бери 300 га яқин одам ёмғирлар оқибатида ҳалок бўлди.
Бутун минтақада ҳаво ҳарорати ва ёғингарчилик кескин ўзгариб, соғлиқ, иқтисодиёт ва инфратузилмага зарар етказмоқда. Жаҳон Метеорология Ташкилоти маълумотига кўра, Осиё глобал ўртача кўрсаткичдан икки баробар тез исиб бормоқда.
Мутахассислар иқлим ўзгаришига қарши шошилинч чоралар кўриш зарурлигини таъкидламоқда. Акс ҳолда, экстремал об-ҳаво одатий ҳолга айланиши ва инсон ҳаётини тобора кўпроқ хавф остига қўйиши мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар