date

Япония аста-секин йўқолмоқда: ҳар бир янги туғилган чақалоққа икки ўлим тўғри келмоқда

Япония аста-секин йўқолмоқда: ҳар бир янги туғилган чақалоққа икки ўлим тўғри келмоқда
Япония тарихидаги энг кескин демографик инқироз чуқурлашмоқда — 2024-йилда мамлакатда деярли 1 миллионга яқин одам туғилишдан кўра кўпроқ вафот этди. Бу 1968-йилдан бери қайд этилган энг катта йиллик камайиш ҳисобланади.

Ички ишлар ва коммуникациялар вазирлиги эълон қилган расмий рақамларга кўра, ўтган йили атиги 686 минг чақалоқ туғилди — бу 1899-йилдан бери энг паст кўрсаткич. Бироқ вафот этганлар сони 1,6 миллиондан ошди. Аҳоли сони 908 минг кишига камайди.

Аҳолининг 30 фоизи 65 ёшдан ошган, меҳнатга лаёқатли ёшдагилар эса бор-йўғи 60 фоизни ташкил этмоқда. Қариялар сони кўпаяр, ёшлар камаяр экан, пенсия ва тиббиёт тизими ҳаддан ташқари босим остида қолмоқда.

Япония ҳукумати йиллар давомида туғилиш кўрсаткичини кўтаришга ҳаракат қилмоқда. Бепул болалар боғчалари, иш вақтида мослашувчанлик ва молиявий рағбатлар киритилган. Бироқ гендер роллари, қиммат турмуш даражаси ва қатъий меҳнат маданияти ёшларни оила қуришдан тўхтатмоқда.

Мутахассислар огоҳлантиради: ҳатто туғилиш кескин ошса ҳам, вазиятни тузатиш учун ўнлаб йиллар керак бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япония аста-секин йўқолмоқда: ҳар бир янги туғилган чақалоққа икки ўлим тўғри келмоқда