АҚШнинг Пенсилвания штатидаги Moshannon Valley Processing Center ҳибс муассасасида Хитой фуқароси Чаофенг Ге ўлик ҳолда топилди, деб ABC News хабар берди.
Маълумотларга кўра, у АҚШнинг Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) томонидан ҳибсга олинган ва атиги 5 кун олдин мазкур марказга жойлаштирилган. 32 ёшли Ге душхонада бўйин қисмидан осилган ҳолда аниқланган. Тергов жараёнида ёзилган хат топилган ва ҳеч қандай жиноят излари кузатилмаган. Ҳодиса ўз жонига қасд сифатида баҳоланмоқда.
Маълумот учун, Чаофенг Ге январ ойида кредит карта фирибгарлигида гумон қилиниб ҳибсга олинган ва жиноятни тан олган. У 6 ойдан 12 ойгача озодликдан маҳрум этилган, аммо суд қарори чиқгач ICE марказига ўтказилган. ICE матбуот хизмати барча ҳибсдагилар учун тиббий ва руҳий текширувлар амалга оширилишини, АҚШ Ички хавфсизлик департаменти эса бундай ўлим ҳолатлари жиддий ўрганилишини билдирди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!