Россиянинг Сочи шаҳрида дрон ҳужумлари хавфи сабаб пляжлардаги туристлар шошилинч равишда хавфсиз ҳудудларга олиб чиқилди. Шаҳар мэри Андрей Прошуниннинг маълум қилишича, аҳолига дерезасиз жойларда қолиш ва ташқаридан иложи борича узоқлашиш тавсия этилган.
Мактаблар, пляжлар ва очиқ бассейнлар бўшатилмоқда. Жумладан, “Сириус” ҳудудидаги Олимпия иншоотлари атрофида дам олаётганлар ҳам эвакуация қилинган. Сочи аэропортида самолётлар парвоз ва қўнишларига чекловлар жорий қилиниб, ўнлаб рейслар кечиктирилмоқда.
Шунингдек, Абхазия билан чегарадаги “Псой” назорат-ўтказув пункти вақтинча ёпилган. Ҳукумат фуқаролардан ПВО ҳаракатлари ёки дрон қолдиқлари акс этган видеоларни суратга олмасликни сўрамоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар