
Кениянинг жануби-шарқида жума куни кечқурун йирик йўл-транспорт ҳалокати содир бўлди, деб Эуронеwс хабар берди. Ҳодиса натижасида камида 21 киши вафот этган. Автобус мотам маросимидан қайтаётган йўловчиларни олиб кетаётган пайтда ҳалокатга учраган.
Йўлнинг айланма қисмига юқори тезликда яқинлашган ҳайдовчи бошқарувни йўқотган. Автобус ариққа тушиб кетган ва ағдарилиб қолган.
Кения ва бутун Шарқий Африкада ЙТҲлар тез-тез содир бўлади. Йўллар кўп ҳолларда тор ва носоз, асфальтда чуқурлар кўп. Полиция ҳайдовчиларни тезликни оширишда айбламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар