date

Украина Коми Республикасидаги нефть заводига зарба берди

Украина Коми Республикасидаги нефть заводига зарба берди

Россия Федерацияси таркибидаги Коми Республикасида йирик портлашлар содир бўлди. Манбаларга кўра, ҳужум Украина Қуролли Кучлари томонидан амалга оширилган. Нишон сифатида Ухта шаҳридаги маҳаллий нефтни қайта ишлаш заводи танланган.

Бу ҳодиса Украина томонидан Россия таркибидаги республика ҳудудига берилган илк бевосита зарба сифатида тарихга кириши мумкин. Коми Республикаси Украинадан тахминан 2000 километр узоқликда жойлашган.

Портлашлар шунчалик кучли бўлдики, товуш завод атрофидаги аҳоли яшаш жойларида ҳам аниқ эшитилган. Шундан сўнг ҳудудда мобил интернет ва алоқа хизматлари тўлиқ ўчирилди.

Айни дамда завод яқинида Россия махсус хизматлари иш олиб бормоқда. Ҳудудга кириш қатъий назорат остида.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи ҳам Ухтадаги нефт заводига берилган зарбани тасдиқлади. Унга кўра, бу Россиянинг стратегик инфратузилмасига етказилган навбатдаги зарба ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина Коми Республикасидаги нефть заводига зарба берди