
Ғаза шаҳридаги Ал-Шифа шифохонаси яқинида Исроилнинг ҳаво ҳужуми натижасида беш нафар Al Jazeera телеканали ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда телеканал расмий баёнотида маълум қилди.
Уларга шифохона бош дарвозаси ёнидаги журналистлар учун ўрнатилган чодирда бўлган пайтда зарба берилгани айтилмоқда.
Al Jazeera бу воқеани “сўз эркинлигига қаратилган навбатдаги очиқ ва режалаштирилган ҳужум” деб атади. Телеканал бош муҳаррири Муҳаммад Моавваднинг сўзларига кўра, журналистлардан бири Анас ал-Шариф “Ғаза воқеликларини дунёга етказаётган ягона овоз” сифатида фаолият юритган.
Исроил мудофаа кучлари (ИДФ) зарба берилгач, ал-Шарифни “Ҳамасдаги террорчилик гуруҳи етакчиси” сифатида айбловчи баёнот чиқарди. Бироқ ИДФ қолган журналистларнинг ўлими ҳақида изоҳ бермади.
Al Jazeera маълумотига кўра, ҳужумда жами етти киши ҳалок бўлган. Дастлаб тўрт ходим ҳалок бўлгани хабар қилинган, бироқ кейин бу рақам беш нафарга янгиланди.
Халқаро ташкилотлар ва журналистларни ҳимоя қилиш гуруҳлари аввал ҳам Ғазадаги ахборот ходимлари учун хавфли шароит ва очлик хавфи ҳақида огоҳлантирган эди. Матбуот эркинлигини ҳимоя қилувчи Committee to Protect Journalists (CPJ) маълумотига кўра, Исроилнинг октябрь ойидан бери давом этаётган ҳарбий амалиётлари чоғида камида 186 журналист ҳалок бўлган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар