date

Россияда юқори даромадли аҳоли учун «оддий ҳаёт» қиймати – ойига 250 минг рубль

Россияда юқори даромадли аҳоли учун «оддий ҳаёт» қиймати – ойига 250 минг рубль

Россияда юқори даромадга эга аҳоли қатлами ўтказилган сўров натижасига кўра, бир киши «оддий ҳаёт» кечириши учун камида 250 минг рубль (тақрибан 32 минг доллар сўм эквивалентида) даромадга эга бўлиши керак. Бу ҳақда НИУ ВШЭнинг «Юқори даромадли россияликлар: мақом истеъмоли ва истеъмол афзалликлари» тадқиқотига таянган ҳолда Pravilamag хабар берди.

Тадқиқот доирасида мамлакат аҳолисининг энг юқори даромадга эга 10% қатлами вакиллари сўралди. Қизиғи шундаки, уларнинг 75%и ўз молиявий ҳолатини «ўртача» деб баҳолаган.

Бойлик чегараси — сўровда қатнашганлар фикрича, бир киши учун ойлик 500 минг рубль ва ундан юқори даромад ҳақиқий бойлик белгиси ҳисобланади.

Росстат маълумотларига кўра, 2025 йилда Россияда 1 млн рубль ва ундан юқори ойлик олувчилар сони 45 минг кишидан ошиб, сўнгги икки йилда икки бараварга кўпайган. 2023 йилда бундайлар сони 24 400 киши эди.

Бу рақамлар Россияда даромадлар табақаланиши катта эканини, шунингдек, юқори даромадли қатламнинг ҳаёт меъёри тушунчаси ўртача аҳолиникидан кескин фарқ қилишини кўрсатади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда юқори даромадли аҳоли учун «оддий ҳаёт» қиймати – ойига 250 минг рубль