Қозоғистон пойтахтидаги Оқўрда қароргоҳида Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чунгвон Чоу ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўртасида қизиқарли ва самимий руҳдаги учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда Чунгвон Чоу давлат раҳбарига таэквондодаги энг юксак даражалардан бири – тўққизинчи «дан» қора камарни шахсан топширди, деб ёзди Оқўрда расмий сайти.
Рамзий машқ ва Тўқаевнинг ҳазиломуз жавоби
Мукофот тақдимотидан сўнг федерация раҳбари таклифига биноан, Қозоғистон президенти махсус машғулот тахтасига ўз қўли билан дастхат ёзиб қолдирди. Кейин эса уни бир зарбада синдириб, маросимга спорт руҳини бағишлади.
Тўқаев бу вазиятда ўзининг спорт билан алоқаси йўқлигини самимийлик билан таъкидлаб, қора камарга муносиб бўлиш учун энди ҳар куни эрталаб бир-икки машқ қилишга тўғри келиши ҳақида ҳазил қилди:
«Мен бунга муносиб эмасман, чунки таэквондо билан шуғулланмайман. Совғангизни бироз бўлса-да оқлаш учун энди ҳар куни эрталаб бир-икки машқ қилишимга тўғри келади», — деди у кулгу билан.
Халқаро спорт алоқалари ва рамзий аҳамият
Маҳаллий таҳлилчилар фикрича, бундай рамзий совға нафақат спорт соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайди, балки Қозоғистоннинг халқаро спорт ҳамжамиятидаги нуфузини ҳам оширади. Чунгвон Чоунинг ташрифи ва қора камар тақдими икки мамлакат ўртасидаги маданий ва спорт алоқалари ривожига катта ҳисса қўшиши мумкин.
Бу воқеа нафақат таэквондо ихлосмандлари, балки кенг жамоатчилик томонидан ҳам қизиқиш билан қарши олинди. Мухлислар ижтимоий тармоқларда Тўқаевнинг кутилмаган «спорт чиқиши» ва ҳазилларини фаол муҳокама қилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!