АҚШ давлат котиби Марко Рубио президент Доналд Трампнинг 15 август куни Аляскада Кремль раҳбари Владимир Путин билан учрашуви позицияларни аниқлашга уриниш эканини тушунтирди. Унинг таъкидлашича, бу қадам воқеликни бевосита англаш, сифати ва йўналишини баҳолаш учун амалга оширилаётган прагматик уриниш ҳисобланади.
Рубионинг таъкидлашича, Оқ уй раҳбарининг Путин билан аввалги уч-тўрт телефон суҳбати кутилган натижани бермаган, шунинг учун Трамп Путин билан шахсан учрашиб, вазиятни «одамнинг кўзига қараб» баҳолашни зарур деб ҳисоблайди. У шундан келиб чиқиб, шахсий мулоқот орқали айрим нoаниқликлар ҳал қилиниши, воқеий мақсад ва манфаатлар равшанлашиши мумкинлигини қайд этди.
«Одамлар тушуниши керак - президент Трамп учун бу учрашув ён бериш эмас», деди Рубио. Унинг сўзларига кўра, бу ташаббус энди «ким нима демоқда?» эмас, балки «ким нима хоҳлаяпти ва қай тарзда эришмоқчи?» саволларига очиқ жавоб топишга қаратилган. Яъни бу — йўналишни белгилаш, позицияларни ойдинлаштириш ва кейинги қарорлар учун мантиқий асос яратиш уриниши.
Шунингдек, АҚШ давлат котиби матбуотда Трамп билан учрашув Путин учун ғалаба бўлгани ва шу тариқа у изоляциядан чиққани ҳақидаги баёнотларга ҳам муносабат билдирди. У таъкидлаганидек, бундай баҳолардан фарқли ўлароқ, учрашув — бу сиёсий шовқин эмас, балки иш юзасидан «стол атрофида» аниқ савол-жавоб қилиш, позицияларни таққослаш ва натижада қарор қабул қилиш учун қиладиган иш.
«Йиғилиш - бу позицияларни аниқлаш ва қарор қабул қилиш учун қиладиган иш. Мен барча далилларга эга бўлишни истайман. Мен бу йигитнинг кўзига қарамоқчиман. Ва бу президент ҳам қилмоқчи бўлган нарса», деди АҚШ давлат котиби. Рубио бу орқали шахсий контакт воситасида сигналларни тўғридан-тўғри олиш, «ўз кўзи билан кўриш» усули устувор эканини урғулади.
Рубионинг фикрича, улар учрашув давомида бу ёндашувнинг муваффақиятга эришиш имконияти бор-йўқлигини тезда тушуниб олишади. Унга кўра, энг мухими — баҳсни чўзиш эмас, балки тезкор равишда аниқ хулосага келиш, кейинги қадамларни аниқ режалаштириш ва натижани масъулият билан эълон қилишдир. Шу маънода, Аляскадаги мулоқот «ён бериш» эмас, балки «аниқлаш ва баҳолаш» босқичи сифатида кўрилаётгани таъкидланди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!