
Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёлнинг рафиқаси Ким Гон Хи акциялар нархини манипуляция қилиш ва пора олиш айбловлари билан ҳибсга олинди. У судда барча айбловларни рад этди, бироқ суд далилларни йўқ қилиш хавфи борлигини айтиб, уни қамоқда сақлашга қарор қилди.
Бу Жанубий Корея тарихида илк бор собиқ президент ва собиқ биринчи хоним бир вақтнинг ўзида қамоқда бўлиши ҳолатидир. Юн Сок Ёл ўтган йили мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилишга урингани учун январда ҳибсга олинган эди.
Прокурорларнинг айтишича, 52 ёшли Ким Гон Хи BMW автомобиллари сотувчи Deutsch Motors акциялари нархини сунъий ошириш орқали 800 миллион вон (тахминан 578 минг доллар) даромад олган.
У, шунингдек, бизнес имтиёзлари эвазига иккита Chanel сумкаси ва олмос тақинчоқ олганликда гумон қилинмоқда. Бундан ташқари, 2022-йилги қўшимча сайловлар ва ўтган йилги умумий сайловларда номзодлар танловига аралашганликда ҳам айбланмоқда.
Юн Сок Ёл президентлик даврида рафиқасига қўйилган айбловларни тергов қилишни кўзда тутган учта қонун лойиҳасини рад этган эди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар