Германия ҳукумати Украина мудофаа салоҳиятини кучайтириш мақсадида АҚШдан катта ҳажмдаги ҳарбий техника харид қилиш учун 500 миллион доллар ажратмоқчи. Бу маблағ АҚШнинг PURL (Украинанинг устувор эҳтиёжлари рўйхати) механизми доирасидаги илк йирик пакетлардан бири сифатида қайд этилмоқда.
Берлин ушбу маблағни Европа ичида ишлаб чиқарилмайдиган ёки АҚШдан тезроқ етказилиши мумкин бўлган қуролларга йўналтиради. Хусусан, ҳаво мудофаа тизимлари ва замонавий радар мажмуалари харид қилиниши кутилмоқда.
Россия босқини бошлангандан бери Германия Украинага умумий қиймати 40 миллиард евро бўлган ҳарбий ёрдам кўрсатган. Бунга оғир артиллерия, зирҳли техника, зенит-ракета тизимлари ва дронларга қарши ускуналар киради.
Аввалроқ Дания, Норвегия ва Швеция ҳам АҚШда ишлаб чиқарилган қуроллар учун 500 миллион долларлик молия ажратишини маълум қилган эди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!