date

Ҳиндистонда кучли ёмғир ва сув тошқинлари 60 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Ҳиндистонда кучли ёмғир ва сув тошқинлари 60 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Ҳиндистоннинг Кашмир минтақасида кучли ёғингарчилик оқибатида юзага келган сув тошқини ва кўчкиларда камида 60 киши ҳалок бўлди, 200 дан ортиқ одам бедарак йўқолди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, кучли товушдан сўнг катта миқдорда сув ва лой қишлоқни босиб келган. Айримлар Ченаб дарёсига оқиб кетган, бошқалар эса қулаган тош ва лой остида қолган. Қутқарувчилар белгиланган ҳудудларда арқонлар ва вақтинчалик кўприклар ёрдамида излаш ишларини давом эттирмоқда.

Расмийлар маълумотига кўра, ҳалок бўлганлардан ташқари 100 дан ортиқ киши жароҳатланган. Минтақа тоғли бўлгани учун бу каби табиий офатлар тез-тез юз беради, аммо олимлар иқлим ўзгариши бундай ҳодисалар сони ва кучини ошираётганини таъкидламоқда.

Мазкур воқеа бир ҳафтадан сал кўпроқ вақт аввал Уттаракханд штатида бутун бир қишлоқни ювиб кетган ўхшаш тошқин ва кўчкидан кейин юз берди. Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди сўнгги кунларда мамлакатда кўплаб табиий офатлар содир бўлаётганини айтди.

Шу билан бирга, Непал ва Покистонда ҳам кучли ёмғир, сув тошқинлари ва кўчкилар кўплаб талафотларга олиб келди. Непалда 41 киши ҳалок бўлган бўлса, Покистонда бир кечада 50 дан ортиқ одам ёмғир билан боғлиқ ҳодисаларда вафот этди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда кучли ёмғир ва сув тошқинлари 60 кишининг ҳаётига зомин бўлди