date

Индонезияда 6 баллик зилзила: 29 киши жароҳатланди

Индонезияда 6 баллик зилзила: 29 киши жароҳатланди

Индонезиянинг Марказий Сулавеси провинциясида кучли зилзила содир бўлди. Хабарларга кўра, Пособ туманини қамраб олган 6 магнитудали ер силкиниши оқибатида камида 29 киши жароҳат олган.

Маълумот учун, Индонезия “Тинч океанининг олов ҳалқаси” деб аталадиган минтақада жойлашган. Бу ҳудуд юқори сейсмик фаоллиги билан машҳур бўлиб, ер қобиғи плиталарининг тўқнашуви кўплаб зилзилаларга олиб келади.

2021 йил январ ойида ҳам Сулавесини 6,2 магнитудали зилзила ларзага солган эди. Ўша пайтда 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлган ва минглаб турар-жойлар вайрон бўлган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Индонезияда 6 баллик зилзила: 29 киши жароҳатланди