date

Исроилда юз минглаб одамлар гаровдагиларни озод қилиш ва Ғазо урушини тўхтатишни талаб қилди

Исроилда юз минглаб одамлар гаровдагиларни озод қилиш ва Ғазо урушини тўхтатишни талаб қилди

Исроилда юз минглаб одамлар кўчаларга чиқиб, Ғазо урушини тугатиш ва Ҳамас қўлида қолган гаровдагиларни озод қилишни талаб қилди. Энг катта йиғин Тел-Авивдаги “Гаровдагилар майдони”да ўтди. Намойишчилар ҳукуматнинг Ғазо шаҳрини эгаллаш режаси гаровдагилар ҳаётига хавф солаётганини айтмоқда.

Намойишлар доирасида бир кунлик умумий иш ташлаш ҳам ўтказилди. Айрим йўллар, университетлар ва офислар ёпилди, деярли 40 киши ҳибсга олинди. Бош вазир Бенямин Нетаняху бу чиқишларни танқид қилиб, “улар Ҳамасни янада қатъиятли қилади” деди.

Гаровдагилар оилалари эса ҳукуматни кескин танқид қилди. Матан исмли йигитнинг онаси Эйнав Зангаукер: “Биз фарзандларимизни талаб қиламиз. Ҳукумат адолатли урушни маъносиз урушга айлантирди”, дея баёнот берди.

Намойишлар Исроил уруш кабинети Ғазо шаҳрини тўлиқ эгаллаш қарорини қабул қилганидан кейин бошланди. БМТ бу режани қоралади. Ғазода эса тинимсиз бомбардимонлар туфайли минглаб одамлар уйини тарк этмоқда, ўнлаб тинч аҳоли ҳалок бўлди.

БМТ ҳисоб-китобига кўра, Ғазода 1,9 миллион киши уйидан айрилган, аҳолининг катта қисми очарчилик ёқасида қолмоқда. Ҳамаснинг 2023-йилги ҳужуми 1,200 дан ортиқ исроилликнинг ҳаётига зомин бўлган, Исроилнинг жавоб ҳужумларида эса 61 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлгани билдирилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроилда юз минглаб одамлар гаровдагиларни озод қилиш ва Ғазо урушини тўхтатишни талаб қилди