Хитойлик Сяогуи исмли тўтиқуш рангларни тез таниб олиш борасида жаҳон рекордини янгилади. Гиннес рекордлар китобига кўра, у атиги 33,5 сонияда 10 хил рангни тўғри аниқлаган, деб Peopletalk хабар бермоқда.
Қизиқарли синов давомида қушга бир хил рангдаги 10 та майда пластик идиш ва бошқа рангдаги 10 та сомон тўпи тақдим этилди. Унинг вазифаси тўпларни олиб, мос саватга жойлаштиришдан иборат эди.
Сяогуи машғулотни қувонч билан бошлаб, тўпларни бирма-бир териб чиқди ва уларни керакли саватга қўйди. Энг эътиборли жиҳати шундаки, у ҳатто пуштининг оч ва тўқ тусларини фарқлай олди: дастлаб хато қилган бўлса-да, тезда сезиб, уни тўғрилаган.
Маълум бўлишича, бу ноёб қобилият Сяогуида жўжалик пайтидаёқ намоён бўлган. Эгаси унинг рангли ўйинчоқларга қизиқишини пайқаб, аста-секин рангларни ажратишга ўргатган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!