date

Исроил Ғазо шаҳрига катта ҳужум режаламоқда

Исроил Ғазо шаҳрига катта ҳужум режаламоқда

Исроил армияси Ғазо шаҳрига катта ҳужум қилишга тайёрланмоқда. Режага кўра, 60 минг заҳирадаги аскар сентябрь ойида хизматга чақирилади. Асосий жангни мунтазам қўшинлар олиб боради.

Ҳужум режаси мудофаа вазири томонидан тасдиқланган. Ҳозирда Ғазонинг айрим ҳудудларида амалиётлар давом этмоқда.

Исроилнинг бу қарори халқаро миқёсда қаттиқ танқид қилинмоқда. Франция президенти Эммануэл Макрон уни “икки халқ учун фалокат” деб атади. Халқаро ташкилотлар ҳам бу режани хавфли, деб баҳоламоқда.

БМТ ва бошқа гуманитар ташкилотлар одамларни мажбуран жанубга кўчириш халқаро ҳуқуқни бузиши мумкинлигини айтмоқда. Жанубдаги ҳудудлар аллақачон гавжум ва одамлар озиқ-овқат ҳамда яшаш шароитида қийналмоқда.

Исроил эса асосий мақсад Ҳамасни мағлуб этиш ва гаровдагиларни озод қилиш эканини билдирмоқда. Бироқ сулҳ бўйича келишувлар ҳали амалга ошгани йўқ, шу сабабли вазият янада кескинлашиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил Ғазо шаҳрига катта ҳужум режаламоқда