date

АҚШдаги автомобил тақиқланган маҳалла

АҚШдаги автомобил тақиқланган маҳалла

Culdesac- АҚШда машиналарсиз қурилган биринчи замонавий маҳалла. Бу ерда кўчалар ўрнига пиёдалар йўллари ва жамоат майдонлари мавжуд, аҳолига хавфсиз ва қулай яшаш муҳити яратади.

Ҳудуддаги бино ва тор йўллар Ўрта Ер денгизи қишлоқларини эслатади. Аҳоли марказий жамоат жойи ва яшил майдонларда дам олади, суҳбатлашади ва турли кўнгилочар тадбирларда иштирок этади.

Culdesac автомобилсиз бўлса-да, лекин аҳолига барча зарур қулайликлар яратилган. Маҳаллада дўконлар, ресторанлар, спорт майдончалари ва ижарага бериладиган электр автомобиллар мавжуд. Яқин жойда енгил темир йўл орқали шаҳар маркази ва аэропортга тез етиб бориш мумкин.

Маҳалла экологик жиҳатдан ҳам фойдали. Пиёдалар йўллари, тор кўчалар ва бино дизайни шаҳар иссиқлик ороли эффектини камайтиради ва карбон изини қисқартиради.

Culdesac ижтимоий ҳаётни ривожлантиради. Маҳаллада кичик бизнеслар фаолият юритади, аҳоли ва меҳмонлар тез-тез учрашади, бир-бирига яқин ва фаол жамоат муҳити яратилади. Бу ер одамлар учун қулай, хавфсиз ва экологик шаҳарлик тажрибасини намойиш қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШдаги автомобил тақиқланган маҳалла