date

Исроил армияси Ғазо шаҳрига ҳужумнинг илк босқичини бошлади

Исроил армияси Ғазо шаҳрига ҳужумнинг илк босқичини бошлади

Исроил мудофаа кучлари Ғазо шаҳрини тўлиқ эгаллаш ва назорат қилиш режасининг дастлабки босқичини бошлаганини эълон қилди. Ҳарбийлар шаҳар чеккаларида аллақачон жойлашиб олганини маълум қилди. Операция мудофаа вазири Исроил Катз томонидан тасдиқланган бўлиб, яқин кунларда хавфсизлик кенгашида ҳам кўриб чиқилади. Сентябр бошидан 60 мингга яқин захира аскарлар сафарбар этилиши режалаштирилган.

Ҳарбий маълумотларга кўра, аскарлар ҳозирда Зеитун ва Жабалия ҳудудларида фаолият юритмоқда. Бу жойларда қурол-аслаҳа сақланган ерости туннелари топилган. Исроил аҳолига зарар етказмаслик учун шаҳар фуқароларини эвакуация қилиш режалаштирилаётганини ҳам билдирди.

Бироқ, Ғазо томонида вазият оғирлигича қолмоқда. Ҳамас Исроилни “айбсиз тинч аҳолига қарши урушни давом эттираётганликда” айблади. Ғазодаги фуқаролик мудофааси маълумотига кўра, сўнгги зарбаларда 25 киши, жумладан, бир оиланинг беш аъзоси ҳалок бўлган.

Халқаро ҳамжамият Исроилнинг бу режаларидан хавотир билдирмоқда. Франция президенти Эммануел Макрон бу ҳаракат минтақани “абадий уруш гирдобига” тортиши мумкинлигини айтди.

Қатар ва Миср воситачилигида сулҳ бўйича музокаралар давом этмоқда. Ҳамас 60 кунлик ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларнинг бир қисмини озод қилиш таклифини қабул қилганини маълум қилди. Аммо Исроил барча гаровдагиларни озод этишни талаб қилмоқда. Шу пайтгача Ғазода 62 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил армияси Ғазо шаҳрига ҳужумнинг илк босқичини бошлади