date

Трамп Мексика билан чегарадаги деворни қора рангга бўяшни буюрди

Трамп Мексика билан чегарадаги деворни қора рангга бўяшни буюрди

АҚШ ва Мексика чегарасида яна баҳсли қарор қабул қилинди. Расмийлар маълум қилишича, чегарадаги металл деворлар яқин вақт ичида қора рангга бўялиши кутилмоқда. Бу қарорнинг асосий мақсади — девор қуёш нурларида янада қизиб кетиши ва натижада ноқонуний муҳожирларнинг уни енгиб ўтиши қийинлашиши, деб таъкидланди.
АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм 19 август куни Нью-Мексико штатининг чегара қисмига ташрифи чоғида шу ҳақда маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, бу ташаббус бевосита Президент Дональд Трампнинг топшириғига кўра амалга оширилмоқда. Трамп бу фикрни изоҳлар экан, “қора ранг иссиқликни кўпроқ тортади ва деворни ошиб ўтиш жараёнини янада қийинлаштиради”, дея таъкидлаган.
Ҳозирча бу ғоянинг аниқ муаллифи кимлиги ва унинг қачон амалга оширилиши бўйича маълумот берилмаган. dw.com ёзишича, айрим манбалар бу масалада ҳали кўп саволлар очиқ қолганини қайд этмоқда.
Чегарадаги тадбирда иштирок этган АҚШ чегара хизмати раҳбари Майк Бэнкс эса қора рангга бўяш нафақат ноқонуний муҳожирларни қайтариш, балки деворни зангдан ҳимоя қилишда ҳам фойда келтириши мумкинлигини таъкидлади. Унинг фикрича, металл конструкцияларнинг узоқ умр кўриши ҳам шу орқали таъминланиши мумкин.
Шу тариқа, қора ранг масаласи АҚШ чегара сиёсатида янги ва қизғин баҳсларнинг сабабчисига айланди. Мутахассислар бу чоранинг самараси ҳақида турлича фикр билдирмоқдалар. Бир томон бу ғояни ноқонуний муҳожирликка қарши қатъий қадам сифатида баҳоласа, бошқалар уни символик ҳаракат деб ҳисобламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Мексика билан чегарадаги деворни қора рангга бўяшни буюрди