date

Москва танқидчисига ресторандаги салбий шарҳи қимматга тушди

Москва танқидчисига ресторандаги салбий шарҳи қимматга тушди

Москвада таниқли ресторан танқидчисига ёзган мақоласи сабаб 200 минг рубл жарима белгиланди. Бу ҳақда РИА Новости суд ҳужжатларига асосланиб хабар берди.

Шарҳловчининг мақоласида интерер, меню ва хизмат сифати ҳақида фикрлар билан бирга, муассаса ходимларининг мулоҳазалари ҳам келтирилган эди. Жумладан, уларнинг айримлари маошнинг вақтида тўланмаслигидан шикоят қилгани ёзилган. Айнан шу жумлалар суд ишига сабаб бўлди.

Ресторан раҳбарияти бу гапларни ҳақиқатга тўғри келмайди ва муассасанинг ишчанлик обрўсига путур етказади, деб топди. Натижада, жавобгарлик ходимлар эмас, балки уларнинг сўзларини мақоласига киритган танқидчининг ўзига юклатилди.

Москва арбитраж суди қарорига кўра, танқидчи нафақат жаримани, балки суд харажатлари ҳамда давлат божи суммасини ҳам тўлаши шарт бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москва танқидчисига ресторандаги салбий шарҳи қимматга тушди