Жанубий Америка қитъасида жойлашган Чилининг жанубий ҳудудларида табиий офат қайд этилди. Америка Қўшма Штатлари Геологик хизмати (USGS) маълумотларига кўра, мамлакат ҳудудида 7,5 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Табиий ҳалокатнинг эпицентри Антарктика ярим ороли қирғоқлари яқинидаги Дрейк довонида жойлашгани аниқланди.
Мутахассислар хабарига кўра, ер қимирлаши тахминан 10,8 километр чуқурликда содир бўлган. Шу сабабли Чилининг турли шаҳарларида, шунингдек қўшни Аргентина ҳудудларида ҳам зилзила кучли тарзда ҳис этилди. Маҳаллий аҳоли ва кузатувчиларнинг айтишича, ер титраши бир неча дақиқа давом этган ва одамлар шошилинч тарзда кўчаларга чиқиб кетишган.
Зилзиладан сўнг Чили денгиз флотига қарашли Гидрографик ва океанография хизмати (SHOA) цунами хавфи мавжудлиги ҳақида расмий огоҳлантириш берди. Ташкилот мутасаддилари аҳолини эҳтиёт бўлишга чақириб, бир қатор ҳудудларни шошилинч равишда эвакуация қилиш ҳақида буйруқ чиқарди.
Эвакуация қилиш мажбурий бўлган ҳудудлар қаторида: қирғоқбўйи ерлари, тошли соҳиллар, ботқоқли ҳудудлар, эстуарийлар, дарёларнинг денгизга қуйиладиган қисмлари, пиёдалар йўллари, мариналар, соҳил йўллари, балиқ овлаш портлари ҳамда турли катта ва кичик жойлар тилга олинди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар