date

Колумбияда авиабаза яқинида портлашда беш киши ҳалок бўлди

Колумбияда авиабаза яқинида портлашда беш киши ҳалок бўлди

Колумбияда яна қайғули ва даҳшатли воқеа содир бўлди. Мамлакатнинг Кали шаҳрида жойлашган ҳаво кучлари базаси яқинида йирик портлаш рўй берди. Маҳаллий ҳокимиятларнинг дастлабки маълумотларига кўра, ушбу портлаш оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлди, яна 36 киши турли даражада тан жароҳати олган.
Бу ҳақда шаҳар маъмурияти расман маълумот берди. Кали мэри Алехандро Эдер аҳолига қилган мурожаатида ҳодисани наркотеррорчилар амалга оширган ҳужум сифатида баҳолади. “Кали яна бир бор террорчиларнинг қурбонига айланди. Бир неча дақиқа аввал ҳаво кучлари базаси яқинида юк автомобили портлаб кетди”, – деди шаҳар раҳбари.
Эдернинг таъкидлашича, ҳукумат ва қутқарув хизмати барча кучларни ишга солган ҳолда жабрланганларга ёрдам кўрсатмоқда. Шаҳар ҳокимиятининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида ҳам бу ҳақда хабар тарқатилди. Унда “жабрланувчиларга ёрдам бериш учун барча тиббий ва қутқарув хизматлари сафарбар этилди, дастлабки маълумотларга кўра 5 киши ҳалок бўлган, 36 нафар фуқаро эса турли жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган” дейилган.
Бу ҳужум нафақат шаҳарда, балки бутун мамлакатда кескин тарзда муҳокама қилинмоқда. Террорчиликка қарши курашиш масаласи яна бир бор долзарблик касб этди. Мутасаддиларнинг айтишича, бу каби ҳодисалар аҳолининг хавфсизлиги учун жиддий таҳдид бўлиб, давлат органлари масалага қаттиққўллик билан ёндашиши шарт.
Алехандро Эдер ўз нутқида ҳужумни амалга оширган шахслар ва уларнинг ҳамкорларини топиш учун алоҳида мукофот эълон қилинганини ҳам маълум қилди. Мэр аҳолини ҳушёрликка чақирар экан, “Ҳар қандай маълумот, ҳатто кичик бир далил ҳам тергов жараёнида ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин”, – дея огоҳлантирилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Колумбияда авиабаза яқинида портлашда беш киши ҳалок бўлди