date

Жанубий Кореяда чет элликлар учун уй сотиб олиш чекланади

Жанубий Кореяда чет элликлар учун уй сотиб олиш чекланади

Жанубий Кореяда 26 августдан эътиборан чет эл фуқаролари учун кўчмас мулк харид қилишда янги қоидалар кучга киради. Энди Сеул шаҳри ва пойтахтнинг кўпгина туманларида уй-жой сотиб олиш анча чекланган ҳолда амал қилади. Хорижликлар фақат маҳаллий ҳокимиятнинг рухсати билан ва шахсий яшаш мақсадида кўчмас мулк эгалик қилишлари мумкин.

Чекловлар қўлланиладиган ҳудудлар қаторига Сеул шаҳри, Кёнгидо провинциясидаги 23 та муниципалитет (Янгжу, Ичон, Ижонгбу, Тондучон, Янгпён, Ёжу, Гапёнг ва Ёнгчон мустасно) ҳамда Инчондаги еттита автоном округ (Донггу, Кангҳwа ва Онжиндан ташқари) киради. Шу билан бирга, барча хорижий шахслар, компаниялар ва ташкилотлар кўчмас мулк сотиб олишдан олдин расмий рухсат олиши шарт. Рухсатсиз тузилган битимлар ҳуқуқий жиҳатдан ҳақиқий деб ҳисобланмайди.

Янги қоидалар барча турдаги уй-жойларга нисбатан амал қилади: квартиралар, кўп қаватли уйлар, таунхауслар ва хусусий уйлар. Фақат офистеллар, яъни бизнес-синф апартаментлар, бу чекловдан мустасно. Шунингдек, уй харид қилган чет элликлар 4 ой ичида кўчиб ўтиши ва у ерда камида 2 йил истиқомат қилиши шарт. Шу боис, уйни ижарага беришга рухсат берилмайди. Агар кўчмас мулк пулга сотиб олинса, рухсат олиш талаб қилинади, лекин бепул бериладиган уйлар учун бу шарт қўлланилмайди.

Қоида бузилганда, мулк жойлашган ҳудуд ҳокимияти 3 ой ичида қонуний чора кўришни буюради. Агар бу талаб бажарилмаса, ҳар йили ер нархининг 10 фоизигача жарима солиниши мумкин. Шу билан, хорижликлар учун Кореяда уй сотиб олишда янги тартиблар қатъий ва жиддий назорат остида бўлади.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Кореяда чет элликлар учун уй сотиб олиш чекланади