date

102 ёшли япониялик Фудзи чўққисини забт этиб рекорд ўрнатди

102 ёшли япониялик Фудзи чўққисини забт этиб рекорд ўрнатди

Япониянинг 102 ёшли фуқароси Кокичи Акузава баландлиги 3776 метр бўлган Фудзи тоғининг чўққисига чиқиб, тарихда бу маррани эгаллаган энг кекса инсон сифатида Гиннес рекордлар китобига кирди, деб ёзади Правиламаг.

Кўтарилиш уч кун давом этган бўлиб, Акузава тоғдаги кулбаларда икки кеча тунаган. Об-ҳаво ҳам унга ёрдам берди: салқин шамолларга қарамай, уч кун давомида осмонда бирорта булут ҳам кўринмаган. Сафарда унга бир нечта одамлар, жумладан 70 ёшли қизи Мото ҳам ҳамроҳлик қилган.

Чўққига чиққач, Акузава бу ютуқ “осон бўлмаганини” тан олди. “Мен юқорига чиққанимдан ҳайратдаман. Ёрдам бўлмаса уддалай олмасдим. Ҳозир жуда хурсандман”, деди у. Фудзи тоғига яна чиқиш ҳақида сўралганда, “Ҳеч қачон”, деб жавоб берди, бироқ “Кейинги йил мендан сўрасангиз, балки бошқача фикрда бўлар эдим”, дея ҳазил аралаш қўшимча қилди.

Кўтарилишдан олдин у бир неча ой соғлиғини тиклашга мажбур бўлган: январда у уй яқинидаги тоғда йиқилиб, орадан кўп ўтмай шингил касаллигига чалинган, шунингдек, юрак етишмовчилиги ташхиси ҳам қўйилган.

Акузава илгари ҳам Фудзи тоғига кўтарилган бўлиб, сўнгги маротаба бу сафарни 96 ёшида амалга оширган. У маҳаллий алпинизм клубининг фахрий раҳбари бўлиб, деярли ҳар ҳафта тоғларга чиқишни давом эттиради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 102 ёшли япониялик Фудзи чўққисини забт этиб рекорд ўрнатди