date

Ғазодаги қурбонларнинг 83 фоизи тинч аҳоли экани айтилди

Ғазодаги қурбонларнинг 83 фоизи тинч аҳоли экани айтилди

“The Guardian” нашрида ёзилишича, Исроил ҳарбий разведкаси тақдим этган маълумотлар Ғазодаги воқеликнинг ниҳоятда қайғули ва фожиали манзарасини очиб бермоқда. Маълумотларга кўра, 19 ой давомида давом этган кескин қаршилик ва қуролли тўқнашувлар пайтида “ҲАМАС” ҳамда “Фаластин Исломий жиҳод” гуруҳларига аъзо бўлган тахминан 8,9 минг киши ҳалок бўлган ёки йўқолган сифатида рўйхатга олинган.

Бироқ бу рақамлар билан бирга янада даҳшатли кўрсаткичлар қайд этилган: шу вақт мобайнида жами 53 минг фаластинлик ҳаётдан кўз юмибди. Бундан англаш мумкинки, қурбонлар умумий сонининг атиги 17 фоизи жангчилар бўлган, қолган 83 фоизи эса тинч фуқаролар ҳисобланади.

Бу ҳолат Ғазо ҳудудидаги урушнинг энг асосий қурбони айнан оддий аҳоли эканини яна бир бор намоён этмоқда. Аёллар, болалар ва кексалардан иборат минглаб одамлар қуролли тўқнашувлар қурбони бўлгани ҳақиқатда катта изтироб уйғотади.

"Guardian" манбалари қайд этишича, Исроил ҳарбий разведкаси маълумотлари рақамларнинг расмийлиги ва жиддийлигини кўрсатиб турибди. Чунки 8,9 минг аъзо дегани тўғридан-тўғри ҳарбий ҳаракатларга алоқадор шахслар ҳисобланса, қолган юз минглаб қурбонлар аслида жанг билан ҳеч қандай боғлиқлиги бўлмаган тинч фуқаролардир.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бу маълумот халқаро ҳамжамият учун жиддий сигнал сифатида баҳоланиши лозим. Чунки ҳар қандай қуролли тўқнашувда асосий принцип — тинч аҳоли хавфсизлиги таъминланиши керак. Аммо Ғазода содир бўлаётган воқеалар бу меъёрдан кескин четга чиқиб кетганини кўрсатмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ғазодаги қурбонларнинг 83 фоизи тинч аҳоли экани айтилди