date

АҚШ пляжларини эгаллаб олган хавфли гўшт еювчи бактерия

АҚШ пляжларини эгаллаб олган хавфли гўшт еювчи бактерия

АҚШнинг қирғоқбўйи штатларида хавфли Вибрио вулнифиcус бактерияси тарқалиши сезиларли даражада кўпаймоқда. “The Daily Tribune” хабар қилишича, бу бактерия мамлакатнинг машҳур пляжларини тўлиқ эгаллаб олган ва аҳоли учун жиддий хавф туғдирмоқда. АҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC)нинг маълумотларига кўра, Флорида ва Луизиана каби 11 штатда инфекция кенг тарқалган, уларда 20 ва 17 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Медиада “гўшт еювчи” деб таърифланган Вибрио вулнифиcус илиқ шўр сувда фаолият кўрсатади ва асосан хом денгиз маҳсулотларини истеъмол қилиш ёки очиқ яралар орқали инсон организмига кириши мумкин. Ҳар бешинчи зарарланиш ҳолати 48 соат ичида инсон ҳаёти учун таҳдидли якунланиши мумкинлиги қайд этилмоқда.

Мутахассислар мазкур бактериянинг тарқалиши глобал иқлим ўзгариши билан боғлиқлигини таъкидламоқда. Сув ҳароратининг кескин кўтарилиши Вибрио вулнифиcус учун қулай муҳит яратади ва унинг тез кўпайишига олиб келади. Касалликнинг дастлабки белгилари қусиш, ич кетиши ва терида қичишиш ёки пуфакчалар пайдо бўлиши орқали намоён бўлади. Хавф гуруҳига иммунитети заиф, ёш ва қарийб ёки сурункали касалликларга чалинган инсонлар киради.

CDC аҳолини қуйидаги эҳтиёткорлик чораларини қўллашга чақирмоқда: очиқ жароҳатлар билан денгиз сувига кирмаслик, денгиз маҳсулотларини яхшилаб пишириш ва денгиз суви билан алоқадан сўнг организмда нотаниш белгилар пайдо бўлса, зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилиш.

Бу тарқалиш АҚШда сўнгги йиллардаги иккинчи йирик ҳолат ҳисобланади. 2023 йилда ҳам Шимолий Каролина ва Техасда шунга ўхшаш бактерия билан зарарланиш ҳолатлари қайд этилган эди. Муттахассислар аҳолини ҳушёр ва эҳтиёткор бўлишга, денгиз маҳсулотларини истеъмол қилишда саққолликни оширишга чақирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ пляжларини эгаллаб олган хавфли гўшт еювчи бактерия