Америка Қўшма Штатларининг Луизиана штатида жойлашган "Smitty’s Supply" мотор мойи ишлаб чиқариш заводида фавқулодда ҳолат юз берди. Маълумотларга кўра, корхона ҳудудида қатор кучли портлашлар рўй берган ва шундан кейин катта ёнғин авж олган.
Гувоҳларнинг айтишича, портлашлардан сўнг завод осмонига бир неча соат давомида қалин қора тутун кўтарилиб турган. Атрофдаги аҳоли ва ҳайдовчилар томонидан олинган видеоларда ёнғиннинг ўта кучлилиги ҳамда портлашларнинг кетма-кет содир бўлаётгани акс этган. Бу ҳақда "Life Times" нашри хабар тарқатди.
"ABC News" маълумотларига кўра, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шошилинч чора кўрилди. Заводдан тахминан 2 километр узоқликда жойлашган энг яқин шаҳар — Роселанд аҳолисини зудлик билан эвакуация қилиш ишлари бошланди. Қутқарувчилар ва маҳаллий ҳокимият вакиллари аҳолидан хавфли ҳудуддан узоқлашишни талаб қилди.
Маълумотларга қараганда, биринчи портлаш корхонанинг асосий ишлаб чиқариш цехида қайд этилган. Олов заводнинг катта қисмини қамраб олган ва кейинчалик яна бир неча портлашлар рўй берган. Бу эса ёнғинни янада кучайтириб, уни назорат остига олишни қийинлаштирган.
Ҳозирда ўт ўчирувчи ва фавқулодда ҳолатлар хизмати ходимлари заводда ёнғинни бартараф этиш учун узлуксиз иш олиб боришмоқда. Мутасаддиларнинг таъкидлашича, ҳодиса сабаблари ва йўқотишлар миқёси тўлиқ ўрганилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар