Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида Ғазодаги оғир гуманитар вазиятга эътибор қаратиш мақсадида йирик намойиш бўлиб ўтди. "Anadolu" агентлиги тарқатган хабарга кўра, Фаластин тарафдорлари Исроилнинг Ғазо секторида амалга ошираётган блогида ва ҳарбий ҳаракатларига қарши чиқишди. Улар очарчилик ва қаҳатчиликдан азият чекинаётган тинч аҳоли ҳолатига жаҳон ҳамжамияти эътиборини қаратишга уринди.
Минглаб намойишчилар Лондон марказидаги Исроил элчихонаси олдида йиғилишди. Қўлларида турли идиш-товоқлар бўлган иштирокчилар уларни қошиқ ва металл буюмлар билан уриб, Ғазодаги оғир ҳолатга рамзий тарзда ишора қилишди. Улар бу ҳаракат орқали Исроилнинг босим ва чекловлари сабаб фаластинликлар орасида очликдан ҳалок бўлаётган тинч аҳоли масаласини кўтаришди.
Намойишчиларнинг қўлларида турли плакатлар бўлиб, уларда “Фаластинга озодлик”, “Ғазога адолат”, “Очлик қурол эмас” каби шиорлар ёзилган эди. Шундай қилиб, улар нафақат гуманитар инқирозга, балки Исроилнинг Ғазо устидаги назорати ва ишғол сиёсатларига ҳам ўз муносабатини билдирди.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, бу намойиш Британия жамоатчилигининг Ғазодаги воқеалардан бехабар эмаслигини кўрсатди. Уларнинг фикрича, халқаро ҳамжамият агар жиддий чоралар кўрмаса, очарчилик ва қаҳатчилик оқибатлари янада оғирлашиши мумкин.
Намойиш тинч тарзда ўтди, полиция тартибни назорат қилди. Бироқ йиғилган омма Ғазода юз бераётган фожиа ва унинг оқибатлари бутун дунё учун жиддий сигнал эканини қайд этди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар