date

Калифорнияда айиқ музқаймоқ дўконини «талон-тарож» қилди

Калифорнияда айиқ музқаймоқ дўконини «талон-тарож» қилди

АҚШнинг Калифорния штатида жуда қизиқ воқеа содир бўлди. Саут-Лейк-Тахо шаҳрида жойлашган Ice Cream Shop музқаймоқ дўконида якшанба куни эрталаб сигнализация ишга тушди. Ҳодиса жойига етиб келган полициячилар дўкон ичида айланиб юрган қўнғир айиқни кўришди.

Ҳайвон дўкондан чиқишдан аввал қулупнайли музқаймоқдан татиб кўришга ҳам улгурган. Кейин полиция уни «дўстона йўл» билан ташқарига олиб чиқди. Айиқнинг сотувчига ўхшаб туришини акс эттирган видеолавҳа интернетда тарқалди ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари унга «Момиқ» деб лақаб қўйишди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Калифорнияда айиқ музқаймоқ дўконини «талон-тарож» қилди