date

Нидерландияда Исроилга қарши бўлган беш вазир истеъфога чиқди

Нидерландияда Исроилга қарши бўлган беш вазир истеъфога чиқди

Нидерландия сиёсий саҳнасида кутилмаган вазият юзага келди. Мамлакат қироли Виллем-Александр ҳукуматдаги «Янги жамоат шартномаси» партиясига мансуб бир қатор юқори даражали амалдорларнинг истеъфосини қабул қилди.

Истеъфоларнинг асосий сабаби сифатида Ғазо секторида тобора оғирлашиб бораётган вазият ва Исроилга қарши кескин чоралар кўриш борасидаги саъй-ҳаракатлар натижасиз якун топгани қайд этилмоқда.

Истеъфога чиққанлар рўйхати
  • Каспар Велдкамп — ташқи ишлар вазири;

  • Эдди ван Хейем — бош вазир ўринбосари ҳамда ижтимоий ишлар ва бандлик вазири;

  • Юдит Аутермарк — ички ишлар вазири;

  • Эппо Брейнс — таълим, маданият ва фан вазири;

  • Даниэл Янсен — соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот ва спорт вазири.

Шунингдек, тўрт нафар давлат котиби ҳам лавозимидан воз кечгани маълум қилинди.

Велдкампнинг қатъий позицияси

Deutsche Welle тарқатган хабарларга кўра, асосий ташаббускор — ташқи ишлар вазири Каспар Велдкамп бўлган. У Исроилга қарши қаттиқ чоралар кўриш таклифини илгари сурган, аммо бу ташаббус парламент ва партияда етарлича қўллаб-қувватланмаган. Шу боис у шахсан истеъфога чиқишга қарор қилган, ортидан эса бир қатор партиядошлари ҳам унинг қарорига қўшилган.

Сиёсий жараёнларга таъсири

Мутахассислар фикрича, ушбу истеъфолар Нидерландия ҳукуматидаги вазиятни жиддий кескинлаштириши мумкин. Шу билан бирга, бу воқеа мамлакат ташқи сиёсатида ҳам янги босқични бошлаши эҳтимолдан холи эмас.

Бу ҳолат Ғазо масаласи юзасидан Европадаги турли сиёсий кучларнинг қарашлари қанчалик ихтилофли эканини яна бир бор намоён этди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нидерландияда Исроилга қарши бўлган беш вазир истеъфога чиқди