date

Москвада баланд мусиқа ортидан қўшнилар ўртасида фожеа юз берди

Москвада баланд мусиқа ортидан қўшнилар ўртасида фожеа юз берди

Россия пойтахти Москва шаҳрининг шимолий-шарқий қисмида жойлашган Свиблово туманида юракларни титратувчи мудҳиш воқеа рўй берди. Одатда оддий кўринадиган — қўшни уйдан баланд эшитилган мусиқа сабаб бўлган можаро оқибатида инсон ҳаёти ҳалокат билан тугади. Бу ҳақда "Москва" ахборот агентлиги шаҳар прокуратураси матбуот хизматига таяниб маълум қилди.
Расмий маълумотларга кўра, Колская кўчасидаги кўп қаватли уйда 37 ёшли маҳаллий фуқаро уйида спиртли ичимлик истеъмол қилаётган пайтда қўшни хонадондан келаётган баланд мусиқа овозидан безовта бўлган.
Гумонланувчи сўроқ пайтида айтганидек: "Мен мусиқани ўчиришларини сўраш учун бордим. Бироқ можаро чиқиши мумкинлигини олдиндан ҳис қилиб, ўзим билан икки та ошхона пичоғини олиб чиқдим. Эшик остонасига етиб келганимда, қўлимда пичоқлар бор эди".
Ҳодиса шу тариқа қўшни уй остонасида кескин жанжалга айланди. Натижада эркак эшикни очган қўшниларига пичоқ билан тан жароҳати етказган. Жабрланганлар тез тиббий ёрдам орқали шифохонага етказилган бўлса-да, улардан бири олинган оғир жароҳатлар оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумот беришича, гумонланувчи ҳозирда қўлга олинган ва у ўз қилмишини тан олган ҳолда кўрсатма берган. Прокуратура бу ишни алоҳида назоратга олгани, жиноятчига қонуний жазо тайинланиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвада баланд мусиқа ортидан қўшнилар ўртасида фожеа юз берди