Дубай халқаро аэропортида жаҳон миқёсида илк бор сунъий интеллект технологияси асосида яратилган махсус йўлак ишга туширилди. Бу ҳақда АЗЕРТАДЖ агентлиги маълум қилди. Янги тизимнинг асосий мақсади — йўловчилар ҳаракатини анча тезлаштириш ва уларга ҳужжатларни кўрсатмасдан ҳам тўхтовсиз иммиграция назоратидан ўтиш имкониятини тақдим этишдир.
Дубайнинг Резидентлик ва хорижликлар билан алоқалар бошқармаси (GDRFA) бош директори, генерал-лейтенант Муҳаммад Аҳмад Ал Маррининг сўзларига кўра, сунъий интеллект йўлаги бир вақтнинг ўзида ўн нафаргача йўловчига хизмат кўрсатиши мумкин. Унинг қўшимча қилишича, тизим йўловчиларни назорат пунктларига етиб боргунга қадар аниқлай олади ва уларнинг хавфсизлигини таъминлайди.
Янги йўлакнинг жорий қилиниши орқали аэропортнинг ўтказувчанлик салоҳияти икки баробарга ошиши кутилмоқда. Бу нафақат йўловчилар оқимини тезкор бошқаришга, балки қоидабузарлик ҳолатларини вақтида аниқлашга ҳам хизмат қилади. Шунингдек, шубҳали паспортлар ва ҳужжатлар дарҳол тегишли бўлим мутахассисларига йўналтирилади.
Эслатиб ўтамиз, Дубай халқаро аэропорти 2024 йил якунига кўра, халқаро йўловчи ташиш бўйича дунёдаги энг гавжум ва серқатнов ҳаво бандаргохи мақомини сақлаб қолганди. Янги технологияларнинг жорий этилиши кутиш вақтларини қисқартиради, йўловчи оқимини тартибга солади ва ҳар бир саёҳатчи учун қулайлик яратади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар