date

Хорватиялик ғаввос сув остида 29 дақиқа нафас ушлаб рекорд янгилади

Хорватиялик ғаввос сув остида 29 дақиқа нафас ушлаб рекорд янгилади

Хорватиялик машҳур ғаввос Витомир Маричич сув остида мутлақо нафас олмасдан 29 дақиқа давомида туриб, бутун дунё эътиборини қозонди ва Гиннеснинг рекордлар китобига расман киритилди. Унинг беназир ютуғи 14 июнь куни Хорватиядаги "Бристол" меҳмонхонаси бассейнида Гиннеснинг расмий вакиллари иштирокида қайд этилди.
Маълумотларга кўра, ғаввос сувга шўнғишдан олдин танасини максимал даражада “зарядлаш” учун махсус усулдан фойдаланган. У 10 дақиқа давомида мутлақо тоза кислород билан нафас олиб, ўз организмини ушбу синовга тайёрлади.
Бу жараён тиббиётда денитрогенизация деб аталади. Унинг моҳияти қон таркибидан азотни чиқариб ташлаш ва шу орқали организмни меъёрдан бир неча баробар кўп миқдорда кислород билан тўйинтиришдан иборат. Натижада кислород нафақат қизил қон ҳужайраларида, балки плазмада ҳам эрийди, бу эса тананинг ҳаво захирасини сезиларли даражада ошириб, сув остида узоқ вақт туриш имкониятини яратади.
Витомир Маричичнинг бу ютуғи ўзидан олдинги рекордчи бўлган, яна бир хорватиялик ғаввос — Будомир Шобат кўрсаткичидан деярли беш дақиқага юқори бўлди. Шу тариқа, Хорватия спортчилари яна бир бор дунёнинг экстремал спорт турларида етакчи эканини намойиш этди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хорватиялик ғаввос сув остида 29 дақиқа нафас ушлаб рекорд янгилади