"Wall Street Journal" нашри Америка расмийларига таяниб маълум қилганидек, Пентагон сўнгги бир неча ой мобайнида Украина қуролли кучларига узоқ масофали ракета ва артиллерия воситаларидан фойдаланиб, Россия ҳудудидаги стратегик нуқталарга чуқур зарбалар беришига чеклов қўйиб келмоқда.
Манбаларда таъкидланишича, бундай қарор Украина ҳарбий операциялари имкониятларини анча тор доирада сақлаб қўяётганини кўрсатади. Вашингтон бу орқали Кремль раҳбариятини тинчлик музокаралари столига ўтқазиш ниятида ҳаракат қилаётгани айтилмоқда.
Пентагон позициясига кўра, узоқ масофали қуроллардан Россиянинг ички ҳудудларига зарбалар бериш орқали можаро янада кенгайиб кетиши мумкин. Шу боис АҚШ томонидан Киевнинг бу каби уринишларига амалий вето қўйилмоқда.
Шу билан бирга, Украина раҳбарияти эса бундай чекловлар мамлакатнинг мудофаа имкониятларига жиддий таъсир кўрсатаётганини таъкидлаб келмоқда. Чунки Россиянинг чуқур ҳудудида жойлашган ҳарбий инфратузилмалар ва таъминот йўлларига зарба бериш орқали фронтда устунликка эришиш имконияти пайдо бўлиши мумкин эди.
"Wall Street Journal" ёзишича, Оқ уй бу масалада эҳтиёткорлик сиёсати юритиб, можаронинг янада кескинлашишидан қочишга ҳаракат қилмоқда. Мутасаддилар фикрича, Вашингтон бу орқали урушни чеклаш ва Москва билан потенциал музокаралар учун майдон яратишни мақсад қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар