2023 йил октябридан буён Ғазо секторида камида 240 нафар журналист ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда "ТАСС" агентлиги маълумот берди.
Баёнотга кўра, қуролли тўқнашувлар бошланганидан бери ҳалок бўлган оммавий ахборот воситалари вакиллари сони 240 нафарга етди
Шунингдек, 4 август куни дунёдаги етакчи ОАВларнинг юздан зиёд журналистлари Ғазога чекловсиз кириш имкониятини талаб қилган петицияни имзоладилар. Ҳужжатда таъкидланишича, хорижий журналистларнинг эркин ва мустақил равишда анклавга кириши нафақат уруш жиноятларини ҳужжатлаштириш, балки можарога оид воқеликни бурмалашнинг олдини олиш учун ҳам зарур.
Баёнотда қўшимча қилинишича, агар журналистларнинг талаби Исроил ҳукумати ва ҲАМАС етакчилари томонидан эътиборсиз қолдирилса, ОАВ ходимлари ҳеч қандай расмий йўлсиз Ғазога киришга ҳаракат қилишлари мумкинлиги қайд этилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!