15 декабрь куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Японияга жўнаб кетди. Россия раҳбарининг самолёти Ямагути префектурасидаги Убэ аэропортига қўнди. Аэропортда Путинни Нагато шаҳри мэри кутиб олган. Бу ҳақда “Известия”га асосланиб Qalampir.uz сайти хабар бермоқда.
Нагато шаҳрида Владимир Путин ва Япония бош вазири Синдзо Абэ ўртасида ўтказиладиган муҳокамалар уч қисмдан иборат бўлиши кутилмоқда. Илк музокаралар икки давлат делегацияси аъзолари билан биргаликда тор доирада ўтказилади.
Кейинги муҳокамалар Путин ва Абэ ўртасида яккама-якка ўтиши белгиланган. 16 декабрь куни Владимир Путин ва Синдзо Абэ Токиодаги тадбирларда иштирок этади.
Кремль матбуот хизмати аввалроқ, Путин ва Абэ ўзаро учрашув давомида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий масалаларга асосий урғу беришлари ҳақида хабар қилганди. Шунингдек, ҳудудий мавзуга оид муаммо ҳам муҳокама қилиниши кўзда тутилган.
Ташриф олдидан Владимир Путин Япония билан чегара хусусида тинчлик шартномасини имзолашга ҳаракат қилиши ҳақида маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар