date

Лубянкадаги “Детский мир”да портлаш: бир киши ҳалок бўлди

Лубянкадаги “Детский мир”да портлаш: бир киши ҳалок бўлди

Москва марказидаги Лубянкада жойлашган “Марказий болалар дўкони” (ЦДМ)да кучли портлаш юз берди. Бу ҳақда “РИА Новости” фавқулодда хизматлар маълумотларига таяниб хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бир киши вафот этган, яна уч киши жароҳат олган. Икки нафар жабрланувчи шифохонага ётқизилган, яна бирига эса ҳодиса жойидаёқ тиббий ёрдам кўрсатилган. Пойтахт Соғлиқни сақлаш бошқармасига кўра, жабрланганлар сони ҳали аниқланмоқда. Ҳозирда тез тиббий ёрдам, Шошилинч тиббий ёрдам маркази ҳамда бошқа хизматлар иш олиб бормоқда.

Газ баллони портлаган

Тафсилотларга кўра, дўконнинг учинчи қаватида газ баллони портлаган. Ташрифчилар ва ходимлар дарҳол эвакуация қилинган. Москва мэри Сергей Собяниннинг таъкидлашича, портлаш эҳтимолан техник носозлик туфайли юз берган.

“Тергов идоралари воқеа сабабларини ўрганмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, бу ускунанинг ишдан чиқиши билан боғлиқ”, — дея ёзди мэр ўз Telegram-каналида.

Мазкур ҳолат юзасидан Россия Тергов қўмитасининг Москва шаҳри бўйича бошқармаси жиноят ишини қўзғатди.

“Детский мир” вақтинча ёпилди

Дўкон матбуот хизмати 24 августдан фаолият вақтинча тўхтатилганини маълум қилди. Айтишларича, портлаш ижарачилардан бирида содир бўлган.

Шунингдек, дўкон раҳбарияти ҳалок бўлган шахснинг оила аъзоларига зарур ёрдам кўрсатилишини таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лубянкадаги “Детский мир”да портлаш: бир киши ҳалок бўлди