date

Германия қўшинлари Украинага ёрдам бермаслиги таъкидланди

Германия қўшинлари Украинага ёрдам бермаслиги таъкидланди

Бавария бош вазири ва Христиан-ижтимоий иттифоқ етакчиси Маркус Зедернинг айтишича, Германия қўшинларини Украинада жойлаштириш АҚШ иштирокисиз мақсадга мувофиқ эмас. У бу фикрни ARD телеканалига берган интервьюсида билдирди, деб ёзмоқда News.ru сайти.

Сиёсатчининг таъкидлашича, қандай шароитда бўлмасин, Украинада НАТО қўшинларининг иштирокини назарда тутувчи қарорлар қабул қилинмайди. “Менимча, бу масала кун тартибида йўқ, чунки қандай бўлмасин НАТО ҳарбийлари бу жараёнда иштирок этмайди”, — деди у.

Аввалроқ АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс тинчликка эришиш учун асосий масалалар — Украина хавфсизлик кафолатлари ва ҳудудий параметрларни белгилаш эканини айтган. Унинг сўзларига кўра, шу йўл билан келишувга олиб келувчи шарт-шароитлар яратилиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия қўшинлари Украинага ёрдам бермаслиги таъкидланди