date

Хитой ва Ҳиндистон сув учун жанг бошладими?

Хитой ва Ҳиндистон сув учун жанг бошладими?

Хитой Тибетда жуда катта гидроиншоот қуришни бошлади. Бу лойиҳа Ҳиндистонга оқиб келадиган Брахмапутра дарёсидаги сув миқдорини камайтириши мумкин. Шу сабабли Ҳиндистон ҳукумати хавотирда.

Ҳиндистон бунга жавобан ўз ҳудудида йирик гидроиншоот қуришни режалаштирди. Мутахассислар бу лойиҳа сув тақчиллигини камайтириши мумкинлигини айтмоқда. Лекин минглаб маҳаллий одамлар ерларини йўқотишдан қўрқиб, бунга қарши чиқмоқда.

Хитой ҳукумати эса қурилаётган иншоот пастки оқимдаги давлатларга зарар келтирмаслигини таъкидламоқда. Пекин Ҳиндистон ва Бангладеш билан мулоқот олиб борилаётганини билдирса-да, Ню-Деҳли лойиҳани хавфли деб ҳисобламоқда.

Ҳиндистон ҳукумати қаршиликларга қарамай, полиция қўриқловида қурилиш ишларини бошлаб юборди. Шу билан бирга, аҳоли учун компенсация ва ижтимоий лойиҳалар режалаштирилмоқда.

Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, икки давлатнинг бундай йирик тўғон қурилиши нафақат сув тақсимотига, балки зилзилалар хавфи мавжуд ҳудудларда ҳам катта хатар туғдириши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой ва Ҳиндистон сув учун жанг бошладими?