date

Арманистон банклари россияликлар маълумотини йиғишни бошлади

Арманистон банклари россияликлар маълумотини йиғишни бошлади

Арманистондаги банк ва брокерлик ташкилотлари россиялик мижозлардан солиқ резидентлиги тўғрисидаги маълумотларни сўрашни бошлади. Бу жараён Россия билан автоматик маълумот алмашинуви доирасида амалга оширилмоқда, деб хабар қилинди.

Мутасаддиларга кўра, Ереван 2024 йил натижалари бўйича биринчи маълумотларни жорий йил сентябрь ойида Москвага тақдим этади. Шу орқали Россия солиқ хизмати Арманистонда ҳисоб очган фуқароларнинг даромад ва активларини кўриш имконига эга бўлади.

Айни пайтда Арманистон россияликлар орасида энг оммабоп хорижий банк ҳисоблари очиладиган мамлакатлар қаторига киради. Бу тенденция кейинги ойларда янада кучайиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Арманистон банклари россияликлар маълумотини йиғишни бошлади