Покистонда муссон ёмғирлари яна катта фалокат келтирди. Кучли ёмғир туфайли кўплаб қишлоқлар сув остида қолди, юзлаб одамлар ҳалок бўлди, минглаб уйлар вайрон бўлди.
Энг оғир муаммо шундаки, одамлар олдиндан огоҳлантирилмаган. Қутқарувчилар асбоб-ускуналарсиз қўл меҳнати билан ишлашга мажбур бўлди. Баъзи ҳудудларга ёрдам вақтида етиб бормади.
Покистон иқлим ўзгаришидан энг кўп зарар кўраётган давлатлардан бири. 2022-йилда ҳам шундай тошқин бўлиб, 1 700 киши ҳалок бўлганди. Мутахассислар бундай ёмғирлар келажакда янада кучайишини айтмоқда.
Аммо муаммо фақат табиатда эмас. Мамлакат бюджети кўпроқ мудофаа учун сарфланади, иқлим муаммоларига эса жуда оз маблағ ажратилади. Шу сабабли халқаро ёрдам ҳам етарли даражада жалб қилинмаяпти.
Қолаверса, дарё бўйида қурилишлар давом этмоқда. Мутахассислар огоҳлантиришича, агар жиддий чоралар кўрилмаса, бундай фожеалар яна такрорланаверади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар