Буюк Британия ҳукумати жамоатчилик эътиборини жалб этган янги қарор қабул қилди. Ички ишлар вазирлиги катта миқёсли фожиалар ва оммавий қурбонлар юз берган тақдирда жасадларни сақлаш имконини берувчи махсус ускуналар сотиб олиш учун йирик шартномага имзо чекди. Шартнома қиймати 7,5 миллион фунт стерлингни ташкил этади.
Норвегиянинг Steigan нашри таҳлилчиси Жим Фергюсон ёзганига кўра, келишув доирасида махсус чодирлар, кўчма ўликхоналар ва 700 тагача жасадни сиғдира оладиган замонавий совуқ камералар етказиб берилиши кўзда тутилган.
«Буюк Британия Ички ишлар вазирлиги оммавий ўлимлар учун мўлжалланган ускуналар — чодирлар, мобил ўликхоналар ва юзлаб жасадлар сиғиши мумкин бўлган совуқ камераларни жимгина харид қилди», — дея таъкидланади мақолада.
Шартнома шартларига кўра, ушбу тизим инқирозли ҳолат бошланганидан кейин бир неча кун ичида жойлаштирилиши лозим. Аммо таҳлилчиларнинг фикрича, расмийлар бу каби тайёргарликнинг асл сабаблари ҳақида аҳолини хабардор қилмаётгани турли шубҳаларга йўл очмоқда.
Фергюсоннинг эслашича, пандемия даврида ҳукумат етарли даражада самарали чоралар кўрмаган ва бу минглаб кераксиз ўлимларга сабаб бўлган. Шу боис, ҳозирги қарор атрофидаги махфийлик ва очиқликнинг йўқлиги янада кўп саволларни келтириб чиқармоқда.
Эътиборлиси, сўнгги ойларда Буюк Британияда муҳожирлар масаласи ҳам кенг муҳокама қилинмоқда. Хусусан, ноқонуний муҳожирларни меҳмонхоналарда жойлаштиришга қарши кенг кўламли намойишлар бўлиб ўтди. 26 июль куни юзлаб намойишчилар миллий байроқлар билан Норвич, Лидс ва бошқа шаҳарлардаги меҳмонхоналар олдига чиқиб, уларнинг ёпилишини талаб қилишди. Полиция эса миграцияга қарши намойишчилар билан мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчилар ўртасида тўқнашувлар чиқишининг олдини олди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар