date

Исроил ҳужуми оқибатида Ғазода 15 киши, жумладан 4 журналист ҳалок бўлди

Исроил ҳужуми оқибатида Ғазода 15 киши, жумладан 4 журналист ҳалок бўлди

Исроил жанубий Ғазодаги Нассер шифохонасига ракета ҳужуми уюштирди. Маҳаллий расмийларнинг айтишича, ҳужумда камида 15 киши вафот этди. Улар орасида 4 нафар журналист ҳам бор.

Маҳаллий фуқаролар айтишича, ҳужум икки марта амалга оширилган. Биринчи портлашдан кейин одамлар жароҳатланганларга ёрдам бераётган пайтда иккинчи зарба содир бўлган. Шу сабабли қурбонлар сони кўпайган. Бу пайтда қутқарувчилар ҳам зарар кўрган. Интернетда тарқалган видеоларда шифохона ичида одамлар ваҳимага тушиб, югуриб қочаётгани кўринади.

Исроил армияси ҳужумни тасдиқлади ва текширув бошлангани ҳақида хабар берди. Уларнинг айтишича, журналистлар махсус нишон қилинмаган. Бироқ БМТ ва Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Исроилдан бу борада аниқ далиллар талаб қилмоқда.

Бу воқеа икки ҳафта олдин Ал-Шифа шифохонаси яқинида 6 журналист ўлдирилган ҳужумдан кейин содир бўлди. БМТ бундай ҳужумларни халқаро қонунларни бузиш, деб кескин қораламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил ҳужуми оқибатида Ғазода 15 киши, жумладан 4 журналист ҳалок бўлди