Франция ҳудудида яна бир нохуш авиаҳалокат қайд этилди. Финистер департаментида ёнғин ўчириш жараёнида хизмат кўрсатган Morane 29 русумли махсус вертолёт сув ҳавзаси устида ҳаракат пайтида назоратдан чиқиб, тўсатдан қулади.
Маълумотларга кўра, гувоҳлар ҳодиса вақтида катта фожеа содир бўлишидан қўрқишган. Бироқ вертолётнинг ичида бўлган учувчи ҳамда ўт ўчириш хизмати ходими ўз вақтида чиқиб улгуришган ва оғир жароҳат олмаган ҳолда тирик қолишган.
Финистер префектураси баёнотида айтилишича: «Вертолёт сув олиш жараёнида сув юзаси билан кескин тўқнашди. Бу орқали вертолётнинг изидан чиқиши ва қулашига сабаб бўлди».
Morane 29 модели Францияда нисбатан янги техника ҳисобланади. У 2023 йилдан буён мамлакат бўйлаб ёнғинларга қарши курашда фаол қўлланиб келинмоқда. Фақатгина жорий ёз мавсумида мазкур вертолёт 33 марта парвозга чиққан ва 154 марта сув ташиб, турли ҳудудларда ёнғинларни бартараф этишда хизмат қилган. Шу йўл билан у юзлаб гектар майдонларда ёнғин тарқалишининг олдини олган эди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар