date

Трамп: Россия ва Украина можароси шахсий, уни тўхтатамиз

Трамп: Россия ва Украина можароси шахсий, уни тўхтатамиз

АҚШ президенти Доналд Трампнинг навбатдаги баёноти халқаро майдонда катта муҳокамага сабаб бўлди. Унга кўра, Россия ва Украина ўртасидаги низо давлатлараро масаладан кўра кўпроқ шахсий характерга эга бўлиб, у келгусида бу можарони барҳам топтириш ниятида эканини билдирди. Бу ҳақда у Оқ уйда журналистлар билан суҳбатда маълум қилди.

Трампнинг айтишича, «Менга энг осон кўринган муаммолардан бири, ростини айтсам, Россия ва Украина масаласи эди. Аммо, аниқ бўлишича, бу жиддий шахсий низога бориб тақалади. Шундай. Аммо барибир, биз охир-оқибат буни тўхтатамиз». Президент бу борадаги режаларини тўлиқ очиқламади, бироқ ишни назорат остида эканини таъкидлади.

Шу билан бирга, АҚШ етакчиси фикрича, Россия президенти Владимир Путиннинг Украина раҳбари Владимир Зеленский билан мулоқот қилишдан бош тортиши шахсий муносабат билан боғлиқ. Журналистлар “Нима учун Путин Зеленский билан учрашишни истамаяпти?” деб сўрашганда, Трамп қисқа ва очиқ жавоб берди: “Уни ёқтирмайди. Уни ёқтирмайди”.

Трамп ўз сўзларида яна бир муҳим жиҳатга эътибор қаратди: АҚШ ҳозирги пайтда Украинага тўғридан-тўғри маблағ ажратмаётгани, қурол-яроғ масалалари эса фақат НАТО орқали келишиб олинаётганини билдирди. Унга кўра, бу сиёсат Америка манфаатларига мос равишда шакллантирилган.

Муттахассислар таъкидлашича, Трампнинг бу баёноти можаро атрофидаги тортишувларга янги ранг қўшиши мумкин. Унинг шахсийликка урғу бериши Россия ва Украина ўртасидаги вазиятда янги таҳлил нуқталари пайдо қилиши аниқ.

Шу тариқа, Вашингтондан янграган бу гаплар халқаро майдонда яна бир долзарб баҳсни бошлаб берди. Мухлислар ва сиёсий кузатувчилар эса Трампнинг “биз тўхтатамиз” деган қатъий ваъдаларининг қай даражада амалий кучга эга бўлишини катта қизиқиш билан кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп: Россия ва Украина можароси шахсий, уни тўхтатамиз