2025 йилнинг 26 август куни Россия армияси Донецк вилоятининг Доброполье шаҳри ва унга яқин ҳудудларига кучли ҳужумлар амалга оширди. Артиллерия ва авиация зарбалари натижасида шахтада бўлган 148 нафар шахтёр тўсилиб қолди, уларнинг электр таъминоти узилиши сабабли чиқиб кетиши мумкин бўлмади.
РБК-Украина ахборот агентлигига кўра, ҳужумлар оқибатида шахталарда электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар юзага келган ва натижада кўмир шахтасида фаолият олиб бораётган ишчилар ер остида қолиб кетишди.
Маҳаллий аҳоли ва телеграм-каналлардан олинган маълумотларга кўра, Доброполье, Белозерское, Анновка, Иверское ва Святогоровка шаҳарлари ҳужумга учраган. Бундан ташқари, Доброполье шаҳрига камида тўртта авиацион бомба ташлангани ҳақида хабарлар келмоқда.
Ҳозирда, шахтёрларни қутқариш учун қутқарувчиларнинг жадал ҳаракатлари олиб борилмоқда, улар шахтёрларни ер остида қолиб қетишидан қутқаришга ҳаракат қилмоқда. Вақт билан рақобат қилиш ва қурбонлар сонини камайтириш мақсадида ишлар давом этмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар