Қозоғистон 16 декабрда мамлакатдаги ягона миллий байрам – Мустақиллик кунини нишонлайди. Жорий йилда ушбу байрам айниқса тантанавор бўлади, чунки мустақил Қозоғистон 25 йиллигини нишонламоқда.
Шу муносабат билан 16 ва 17 декабрлар байрам кунлари қилиб белгиланган, бироқ 17 декабрь шанбага тўғри келгани сабабли, шу кундаги дам олиш куни 19 декабрга кўчирилади. Шу тариқа, қозоғистонликлар кетма-кет 4 кун: 16-19 декабрда дам оладилар.
Айнан 25 йил аввал шу куни, 1991 йил 16 декабрда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев "Қозоғистон Республикаси давлат мустақиллиги тўғрисида"ги қонунни имзолаган. Нурсултон Назарбоев ўша йили 1 декабрда ўтказилган умумхалқ сайловларида президент этиб сайланган ва 10 декабрда мамлакатга Қозоғистон Республикаси номи берилиши ҳақидаги қонунни имзолаганди.
Назарбоев байрам арафасида ўтказилган тантанали йиғилишдаги нутқида мамлакатнинг асосий ютуқларидан бири сифатида Қозоғистоннинг мустақил давлат сифатида шаклланишини, "чунки аввал бундай давлат дунё харитасида" бўлмаганини айтиб ўтди. Назарбоев мамлакат 17 йил давомида иқтисодиётнинг узлуксиз ўсишини таъминлаб, "Қозоғистон иқтисодий мўъжизасини" намойиш қилганини таъкидлаб ўтди.
"Мустақил Қозоғистон – муваффақиятли, фаровон давлат ва бизни бутун дунёда билишади, 1991 йилда эса бизнинг олдимизда давлат, ягона халқ бўлиши керакми, деган мушкул вазият, иккиланиш бор эди", деб айтди Назарбоев.
Байрам арафасида мамлакатнинг барча давлат ташкилотларида тантанали йиғилишлар ўтказилди, кўплаб давлат хизматчиларига мукофотлар топширилди. Остонада эса ички ишлар органлари ходимларининг жасурликлари ҳақидаги спектакль премьераси бўлиб ўтди ва қизиғи, ундаги барча ролларни Остона полицияси ходимлари ижро этишди.
Байрам тадбирлари Қозоғистон сарҳадларидан ташқарида ҳам бўлиб ўтди. Қозоғистоннинг Россия ва Венгриядаги элчихоналарида Қозоғистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан тантанали қабуллар ўтказилди, унда меҳмонлар қозоқ халқи маданияти ва ошхонаси билан танишдилар.
16 декабрда Остонада ЭКСПО-2017 кўргазмаси ўтказиладиган ҳудудда мустақилликнинг 25 йиллигига бағишланган ёдгорлик тоши очилади. Бу тадбирда Нурсултон Назарбоев иштирок этиши кутилмоқда.
Кўплаб хорижий давлатлар раҳбарлари Назарбоевга байрам муносабати билан табрикларини жўнатмоқда.
Шунингдек, Остонада Қозоғистон эстрадаси юлдузлари иштирокида байрам концерти, дронларда пойга бўйича биринчи Қозоғистон чемпионати Drone Racing Kazakhstan бўлиб ўтади ва катта кўламли мушакбозлик уюштирилади.
Шу куни Остона аҳолиси ва меҳмонлар шаҳар транспортидан бепул фойдалана олишади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»